Ўзбекистонда лицей машғулотларига жалб этилаётган ОТМ ўқитувчилари пул жиҳатдан йўқотмайдилар

Дата: 18:45, 28-04-2017.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ОТМнинг лицей машғулотларига жалб этилаётган ўқитувчилари олий таълим муассасаси меъёрлари бўйича иш ҳақи оладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меъёр Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий этилган.

Тегишла қўшимча Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари киритилган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлиги қарори қабул қилинган.

Ўзгаришларга мувофиқ, академик лицейларга ўқитувчилик фаолиятига меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борувчи шахслар учун назарда тутилган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

Бу ОТМ профессорларининг лицейлар ўқув жараёнида янада фаол қатнашишига шароит яратиб, таълим сифатини оширади.

Хужжат 2017 йил 24 апрелдан кучга кирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: