Ўзбекистонда лицей ва коллежлар битирувчилари мониторинги муддатлари кўчирилди

Дата: 15:50, 10-07-2015.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон лицей ва коллежлар битирувчиларининг таълим тайёргарлигининг даражаси ва сифати мониторинги эндиликда олдинги каби 15 апрелдан 25 майгача эмас, балки май-июнга кўчирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигидан хабар қилишларича, бунга доир ўзгартишлар “11 синфлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш бўйича йўриқнома”га киритилди.

Мониторинг гуруҳи ўртача ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган бир битирувчи гуруҳни танлайди.

Олдингидаги каби, танланган битирувчилар гуруҳида ўқув режаларида таълим йўналиши ва тайёргарликни ҳисобга олган ҳолда фан бўйича назорат иши (тестлар ва ёзма иш) ўтказилади.

Тест ўтказиш вақтига ҳам ўзгаришлар киритилди. Эндиликда “Математика”, “Физика”, “Биология”, “Кимё”, “Информатика” ва “География” предметлари бўйича 3 дақиқа, колган предметлар бўйича 2 дақиқадан берилади. Олдин барча предметлар бўйича тестларни ўтказишга 2 астрономик соат берилар эди.

Шунингдек, назорат иши якунига қадар ҳеч ким аудиториядан чиқарилмаслиги ҳақидаги меъёр ҳам бекор қилинди.

Яна бир ўзгартиш умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллеждларида ўқиш билан қамраб олиниши билан боғлиқ. Шу сабабли Йўриқномадан 11 синф битирувчиларининг таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш билан боғлиқ меъёр чиқариб ташланди.

Қарор 2015 йил 6 июлдан кучга кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: