Ўзбекистонда лицей ва коллежлари учун электрон журнал ишлаб чиқилди

Дата: 18:25, 14-12-2016.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Тошкент ахборот технологиялари университети мутахассислари Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорликда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун электрон журнални яратдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, дастур ўрта махсус таълим муассасаларида қўлланилиб, академик лицей, касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнини автоматлаштириш учун мўлжалланган.

Мазкур дастур ёрдамида талабалар билимларини баҳолаш (баҳо қўйиш), дарсга келмаган талабаларни рўйхатга олиш, талабаларнинг ўқув семестри бўйича ўртача жорий баҳоларини автоматик равишда ҳисоблаш ва чиқариш, талабалар давоматини ва ўзлаштиришини назорат қилиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: