Ўзбекистонда “Ўлмас полк” юришини ташкил қилиш бўйича режалар рад этилди
Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – 9 майда Ўзбекистонда “Ўлмас полк” акциясининг ташкил этилиши ҳақидаги маълумот ҳақиқатга мос эмас. Бу ҳақида REGNUM АА мухбирига Тошкент шаҳар ҳокимиятида маълум қилишган.
Бундан олдинроқ ОАВ ҳокимиятга асосланиб, Ўзбекистон ҳукумати ушбу акцияни ўтказишга рухсат бергани ҳақида хабар берган эдилар.
Тошкент ҳокимияти вакилларининг сўзларига кўра, матбуот аслида “Нуроний” жамоатчилик бирлашмаси томонидан ёдгорликларга гулчамбарлар қўйиш маросими имконияти ҳақида гап кетган” хужжатни нотўғри талқил қилган.
“Айни пайтда бирлашма вакиллари ҳукуматдан рухсат олиши ва хавфсизлик чоралари ҳақида келишиб олишлари зарур”, - деб таъкидлади агентлик суҳбатдоши “Ўлмас полк” акцияси ҳақида дастурларда бир дона ҳам сўз йўқ” дея қўшимча қилган ҳолда.


