Ўзбекистонда LTE – 4G уяли станциялари сони 4 бараварга кўпайди

Дата: 22:29, 06-03-2015.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистонда LTE – 4G стандартидаги уяли станциялари сони 4 бараварга кўпайди, улардан 88% Ucell компанияси, 12% Beeline томонида ишлатилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси устидан назорат юритиш қўмитасидан хабар қилишларича, 2G, 3G уяли алоқа станциялари, шунингдек, CDMA технологияларидаги станциялар сони ҳам ўсди.

Хусусан, 2G станциялар сони 3,2% ошди, уларнинг кўп қисми Ucell компаниясига (44%), қолганлари Beeline (30%) ва UMS (26%) ширкатларига тегишли.

3G станциялари сони 4,5% кўпайди. Уларнинг кўпчилиги – 39% Beeline, 31% UMS ва 30% Ucell операторлари томонидан ишлатилмоқда.

Бундан ташқари, 2014 йил якунларига кўра CDMA станциялари сони ҳам 5,4% ошди. Бу ерда бозор Uzmobile (50,1%) ваPerfectum (49,9%) томонидан бўлиб олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: