Ўзбекистонда люминисцент лампаларни зарусизлантириш бўйича медиа-тур ўтказилди

Дата: 19:08, 08-08-2016.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан "Modern Shine " корхонасининг энергияни тежовчи люминесцент лампаларни зарарсизлантиришга ихтисослашган бўлимига медиа-тур уюштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Журналистларга люминесцент лампаларни утиллаштириш алоҳида ёндашув ҳамда жиддий тайёргарликни талаб этаиши тушунтирилди. Бунинг сабаби нима? Чунки лампаларда жойлаштирилган симоб моддаси нафақат аҳоли саломатлигига балки атроф-муҳитга ҳам зарар етказади. Симоб моддаси бўлган моддаларнинг экология тизимига юқори даражадаги таъсири бўйича биринчи тоифага тааълуқли ҳисобланиб, қайтариб бўлмас оқибатларга олиб келади.
Ҳар бир люминесцент лампада 3-5 мг буғ кўринишидаги симоб мавжуд. Симоб буғи тирик организмга тушган ҳолатларда, мия, буйрак, жигар ва бошқа аъзоларга дармонсизлик ҳолатларини келтириб чиқаради, ҳаттоки тирик организмнинг ўлимига ҳам сабаб бўлади.
Ўзбекистонда люминесцент лампаларни утиллаштиришнинг ишончли тизими ташкил этилмоқда. Қонунчиликка мувофиқ, ўрнатилган барча ускуналарга талаб этиладиган сертификатлар, назорат қилувчи органларлардан – Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика Эпидемия Назорати Марказлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиши шарт.
"Modern Shine " мутахассисларининг берган маълумотига кўра, корхона томонидан йилига 1 миллиондан ортиқ люминесцент лампалар зарарсизлантирилади.
Медиа-тур давомида ишдан чиққан симобли лампалар алоҳида эътибор талаб қилиниши ҳақида аҳолининг аксар қисми бехабарлигига алоҳида этибор қаратилди. Уларни чиқинди қутиларга ташлаш ёки мустақил равишда утиллаштириш мумкин эмас. Бунинг учун махсус шароитларга эга бўлган ва айнан шу иш билан шуғулланувчи корхоналар мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: