Ўзбекистонда маҳаллаларни ташкил қилиш қоидалари ўзгарди

Дата: 16:49, 11-03-2014.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда маҳаллаларни ташкил қилиш, бирлаштириш, бўлиш ва қисқартиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, номлаш ва қайта номлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Эндиликда маҳаллалар ҳудуднинг тарихий ўзига хослиги, аҳоли пунктларининг жойлашуви кабиларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Бу ерда, қоидага кўра, камида 500 оила яшаши зарур. Истисно тариқасида маҳаллалар 500дан кам, лекин 100дан оз бўлмаган аҳоли пунктларида ҳам ташкил этилиши мумкин”, - дея таъкимдлашди “Маҳалла” республика ҳайрия жамғармасида.
Маҳалла фақат ушбу ҳудудда яшаган фуқаролар кўчирилган пайтда, шунингдек, у жойлашган поселка, қишлоқ ёки шаҳар тугатилган ҳолдагина тарқатилиши мумкин. Маҳаллаларни ташкил этиш, бирлаштириш ва тугатиш Халқ депутатлари туман кенгашлари томонидан фуқаролар йиғинлари қарорига кўра амалга оширилади.
Маҳалла чегаралари юридик ва жисмоний шахсларнинг қарамоғида, фойдаланувида, ижарасида ва мулкида бўлган ер майдонлари, йирик каналлар, коллекторлар, темир йўл ва автомобиль йўллари чегаралари, шунингдек, ҳудуддаги бошқа табиий ва сунъий объектлар бўйлаб белгиланади. Шаҳар маҳаллалари чегаралари одатда турар жойлар чегараларидан келиб чиқиб белгиланади.
Маҳалла бу – аҳоли турмуш ва дам шароитларига доир саволларни ҳал қилувчи маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органидир. У сайлов йўли билан танланадиган оқсоқол ва унинг ёрдамчилари томонидан бошқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: