Ўзбекистонда маҳаллаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар мажмуи амалга оширилади
Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маҳаллаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар мажмуии тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, давлат раҳбари давлат раҳбари 2018 йилнинг 1 декабригача мамлакатнинг барча вилоятлари, туманлар ва шаҳарлар марказларида “Маҳалла маркази” мажмуалари биноларини қуриш ва таъмирлашни топширди. Бунинг учун махсус номунали лойиҳалар ишлаб чиқилади.
“2021 йилнинг 1 декабригача фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлаш зарур”, - дейилади давлат раҳбарининг қарорида.
Бундан танқари, Ш.Мирзиёев фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тегишли вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшган ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларига тақдим этиладиган “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони таъсис этишни ҳам топширди.


