Ўзбекистонда маҳаллий био-ўғит тақдим қилинди

Дата: 12:02, 11-11-2015.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда “UZGUMI” инновацион био-ўғитидан фойдаланиш бўйича илмий-амалий семинар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Семинар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “TBS Group” МЧЖ компанияси ҳамда “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоатчилик жамғармаси томонидан ташкил этилди.

ССП маълум қилишларича, “UZGUMI” ишланмасининг муаллифи бўлган “TBS Group”, компанияси республиканинг 6 етакчи ИТИ билан бирга уни дала шароитларида синаб кўрган.

Ўз ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган “TBS Group” компанияси йилига 5 минг тоннагача био-ўғит чиқариш ва мамлакат эҳтиёжларини қоплаш имкониятига эга. Маърузалар натижалари бўйича кейинги ҳаракатлар ва ишланмани бутун мамлакат кўламида жорий этиш ишлари режалаштириб олинди.

Тадбирда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон фермерлар уюшмаси вакил ва мутахассислари, илмий текшириш институтлари ва ОТМ олимлари қатнашдилар.

Шунингдек, семинарда БМТ Тарақиёт дастури, АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги (USAID), SGS сертификация компанияси, Халқаро молия корпорацияси (IFC) ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: