Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органлари қошида “Обод қишлоқ” мақсадли фондлар ташкил этилади

Дата: 17:04, 30-03-2018.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органлари қошида “Обод қишлоқ” мақсадли фондлар ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида"ги Фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори шарҳида айтиб ўтилган.

“Жойларда бозор инфратузилмаси объектлари ва сервис шохобчаларини, жумладан, ҳаммом ва кичик бозор шохобчаларини тадбиркорлик асосида бунёд этиш алоҳида аҳамият касб этади. Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида “Обод қишлоқ” мақсадли жамғармалари тузилади. Бюджет, тармоқ корхоналарининг, халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг грантлари, ташаббускор тадбиркорлар маблағлари, ҳашарлар ва хайрия тадбирларини ўтказиш ҳисобидан тушадиган маблағларни ушбу жамғармалар манбалари сифатида белгилаш кўзда тутилмоқда”, - деб таъкидланади ҳужжат матнида.

“Биргина жорий йилда дастур доирасида назарда тутилган ишларга барча манбалар ҳисобидан 3 трлн 40 млрд сўмдан зиёд маблағлар ишончли ва мунтазам равишда йўналтирилади”, - деб таъкидлаб ўтилади ҳужжатда.

Сурат манбаи: http://orient-tracking.com/Art/Fototheme/FotoNevich1.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: