Ўзбекистонда маҳаллий ва халқаро поездлар учун чипталар арзонлашди

Дата: 17:03, 07-10-2019.

Тошкент. 7 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда маҳаллий ва халқаро поездларга чипталар нархи тушди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси 20% дан 15% га камайганлиги сабабли, чипта қиймати мос равишда пасайтирилди", - дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ҚҚС ставкасининг пасайиши "Ўзбекистон темир йўллари" АЖни шакллантиришнинг барча маҳаллий ва халқаро поездлари учун комиссия йиғимига ҳам тегишли.

Бироқ чипталарнинг қанчалик арзонлиги ҳали маълум эмас.

Сурат манбаи: railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: