Ўзбекистонда маҳбуслар ҳуқуқлари кенгайтирилди
Тошкент. 2 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда маҳбуслар ҳуқуқлари кенгайтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 1 июлдаги қамоқ жазосини ижро этиш муассаларининг ички тартиб-қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида рўйхатга (рўйхат рақами 2495-5-сонли) олинди.
"Киритилган қўшимчаларга кўра, маҳбуслар агар об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтларида тоза ҳавода машқларни бажариш, психологик ёрдам олиш, шунингдек, хавфсиз меҳнат шароитларига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, иш ҳақи олиш каби ҳуқуқлар берилди", - дея хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, энди маҳкум жиддий касалликка чалинган тақдирда, телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек, шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўшимча учрашувга рухсат берилади.
Бундан ташқари, маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг даврийлиги аниқланди ва маҳкумларни ҳар 6 ойда камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек, уларнинг мурожаатлари бўйича текшириш зарурияти белгиланди.
Сурат манбаи: fraza.ua