Ўзбекистонда маҳсулотнинг ҳақиқийлигини текширишга мўлжалланган дастур яратилди

Дата: 16:24, 26-05-2017.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мобиль телефон орқали QR-кодни кўчириб олиш йўли билан маҳсулотнинг (товарларнинг) ҳақиқийлигини текширишга мўлжалланган дастур яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Дастур мобил телефон воситасида “ASLNUSXA” веб-портали маълумотлари билан солиштириб, маҳсулотнинг асл нусха эканлигини аниқлашга ёрдам беради.

Янги дастур ҳақида Интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.

Портал истеъмолчи, ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларга товарларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ турли интерактив интернет-сервислар ҳам кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: