Ўзбекистонда маданий меърос объектлари ижарага берилади

Дата: 14:01, 17-03-2014.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати моддий маданий меърос объектлари ва уларга ёндош ҳудудларни ижарага бериш тартиблари тўғрисидаги низомни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Низомга кўра, жисмоний ва юридик шаслар ушбу объектларнинг ижарачилари бўлишлари мумкин. Айни пайтда ушбу объектларда савдо фаолияти юритиш, спортзаллар, кинотеатрлар, компьютер ва интернет клублар, фотосалонлар, модалар ательеси, гўзаллик салони, намойиш заллари, офислар, туристик агентликлар ташкил қилиш мутлақо таъқиқланади” – деб таъкидлашди Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигида. .
Ҳукумат моддий маданий меърос объекектларидан кўргазма заллари, банклар, авиа ва темир йўл кассалари, маиший хизмат техникаларига хизмат кўрсатиш ва почта хизматлари пунктлари, кутубхоналар, конференция заллари, болалар тўгараклари, чет тили курслари, меҳмонхоналар, ҳунарманчилик марказлари, бадиий-ижодий устахоналар, умумий овқатланиш пунктлари (алкоголь ичимликлар сотиш ҳуқуқисиз), шунингдек, совғалар ва ҳунармандчилик буюмларини сотиш нуқталари сифатида фойдаланишга рухсат берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: