Ўзбекистонда маданий меърос объектлари картаси яратилди

Дата: 12:31, 07-10-2015.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Етакчи санъатшунос, археолог, олимлар, туристик ташкилотлар вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи Ўзбекистон маданий меърос объектлари картасини яратдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“У инсониятнинг тош асридан бошлаб бугунги кунгача ҳаётини қамраб олган катта муддатни ўз ичига олади. Бугунда картада 10 мингдан ошиқ қадимий меъморчилик ва бошқа объектлар қайд этилган. Ушбу рўйхат тўлдирилади, чунки деярли 1 минг объектларда ишлар олиб борилмоқда”, - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматида.

Компания маълумотларига кўра, бундай рўйхатнинг яратилиши Ўзбекистоннинг кўп асирлик таърихга эга қадимий шаҳарларига тарихий-меъморий ёдгорликларига минглаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилишга ёрдам берди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг маданий маркази ҳисобланади. Мамлакат бой маданий, меъморий меъросга эга бўлиб, унинг ҳудудида 7 мингдан зиёд тарихий-меъморий ёдгорликлар мавжуд. Уларнинг кўпчилиги, хусусан, Ичан-Кала, Бухоронинг тарихий маркази, Самарқанд, Шарисабзнинг тарихий маркази ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий меъроси объектлари рўйхатига киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: