Ўзбекистонда махсус рўйхатга киритилган тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш зарур

Дата: 13:11, 26-07-2016.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига мувофиқ Тиббиётда фойдаланиладиган буюмларнинг янги рўйхати тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, рўйхатга киритилган  буюмлар мамлакатда рўйхатдан ўтказилиши зарурлиги ва фақат шундан кейингина улардан фойдаланиш мумкинлиги аниқлаштирилган.

Олдин амалда бўлгани ва янгидан тасдиқланган рўйхатга 108 номдаги тиббий буюмлар киритилди.

Рўйхат 3 ойдан сўнг амал қила бошлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: