Ўзбекистонда мактаб байрамларини ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш жойларида нишонлаш таъқиқланди

Дата: 17:19, 26-05-2014.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ - Ўзбекистонда мактаб байрамларини ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш жойларида нишонлаш таъқиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Халқ таълими вазирлиги таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Ахмедовга асосланган ҳолда.
Вазирнинг ўтган ҳафтада қабул қилинган қарори билан ўқитувчиларга совғалар бериш тадбирлари, болаларнинг ота-оналаридан якуний давлат аттестацияси ва муассасани яни ўқув йилига тайёрлаш учун пул маблағлари йиғиш ҳам тақиқланди.
Халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда Ўзбекистон умумтаълим мактабларини 501 минг битирувчи тугаллайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: