Ўзбекистонда мактаб дафтарлари муқоваларида оммавий маданият қахрамонларини тасвирлаш таъқиқланди

Дата: 17:39, 09-06-2015.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда болаларга мўлжалланган мактаб дафтарлари ва матбаа маҳсулотлари муқоваларида кино, комикс ва эстрада юлдузларини тасвирлаш таъқиқланди, деб хабар беради сешанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ эълон қилинган ҳукумат қарорига асосланган ҳолда.

Хужжатга мувофиқ, таълим муассасалари учун полиграфия маҳсулотлари хавфсизлигига оид умумий техник регламент тасдиқланди.

Янги регламентга кўра, ёзув дафтарларининг (мактаб ва умумий дафтарлар, кундаликлар, расм дафтарлари ва бошқалар) биринчи бетида фақат буюк тарихий шахслар, давлат ва илм-фан арбоблари, ёзувчи ва шоирлар, шунингдек, уларнинг ҳаёти, фаолияти ва ихтироларига доир тасдиқланган қисқача маълумотларни жойлаштириш мумкин. Сўнгги бетда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда қўшимча маълумотлар жойлаштирилиши мумкин.

Ёзишга мўлжалланган полигарафия маҳсулотлари муқоваларида юқоридагилардан бошқа маълумотларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: