Ўзбекистонда мактаб дастурини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:29, 11-12-2018.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – 2019 йил 1 августга қадар Ўзбекистонда мактаб дастурини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълумот беришича, бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган ташаббуслардан бири.

“Мазкур қарорнинг 18-бандига асосан, Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда умумий ўрта таълимнинг амалдаги таянч ўқув режасини қайта кўриб чиқиб, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб 10%га қисқартириш ҳамда мазкур фанлар бўйича дарс соатлари қисқартирилган мутахассисларни талаб юқори бўлган бошқа ўқув фанларга бепул қайта тайёрлаб ўтказиши лозим”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, 2019-2020 ўқув йиллари учун умумтаълим мактабларининг таянч ўқув режаси ҳали тасдиқланмаган.

Шундан кейин қайд этилишича, муахассислар ўқув режасини ўзгартириш бўйича бир неча сценарийларни тайёрлайдилар. Лойиҳалар жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинади.

Сурат манбаи: https://ok.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: