Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг синфдан ташқари таълими билан шуғуллана бошладилар

Дата: 16:06, 19-10-2015.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мактабларда таълим сифатини яхшилаш, синфдан ташқари таълимни ташкил қилиш, маданий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини кучайтириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларидан самарали фойдаланиш дастури тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастурга мувофиқ, барча 9698 умумтаълим мактабларида синфдан ташқари тўгараклар, спорт секциялари фаолият юритмоқда. Ҳар бир синфда синфдан ташқари машғулотлар жадвал бўйича олиб борилмоқда”, - деб таъкидлашди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматида.

Бугун мактабларда ота-оналарга синфдан ташқари таълим тадбирларининг аҳамиятини тушунтириш ишларига доир учрашув ва суҳбатлар бўлиб ўтмоқда.

Таълим муассасаларида қўшимча машғулотлар билан параллел равишда шеърий мусобақалар, инглиз тилида конкурс, викториналар информатика бўйича машғулотлар ўтказилмоқда.

Қизлар учун махсус “Ораста кизлар” тўгараклари ташкил этилиб, уларда гигиеник маданият, атроф муҳит тозалигига эътибор кабилар тушунтириб борилади.

Бундан ташқари, президент стипендиатлари, Зульфия ва “Ниҳол” мукофоти лауреатлари, таниқли спортчилар, адабиётчилар, санъат арбоблари билан учрашувлар, бадиий кечалар, ўзбек миллий киноси ҳафталиклари уюштирилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда жами 95,3 минг спорт секциялари фаолият юритмоқда. Уларда 2 млндан ошиқ бола шуғулланади. Шунингдек, “Баркамол авлод” марказларида ташкил этилган 4,5 минг тўгарак ишлаб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: