Ўзбекистонда мактабгача ёшдаги болалар учун шеърларни ёд олиш бўйича ресурс ишлаб чиқилди

Дата: 16:40, 03-03-2017.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мултимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ходимлари “Шеърий тўплам” электрон ахборот-таълим ресурсини яратдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Бу ҳақида Интеллектуал мулк агентлиги маълум қилмоқда.

Мазкур дастур мактабгача таълим муассасалари учун таълим олишда қўшимча маълумот ва ресурс сифатида фойдаланишга мўлжалланган.

Унинг асосий вазифаси таълимни замонавий техникалар орқали беришдан иборат бўлиб, ундаги расм ва аудио материаллар болаларга ше`рларни осон ўзлаштиришга ва йодда сақлаб қолишига ёрдам беради.

Ресурсда фойдаланилган ранг-баранг тасвирлар, аудио материаллар болаларни қизиқишини оширади ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига шеърларни ўрганишда компютер орқали билим олиш имкониятларини беради. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: