Ўзбекистонда мактаблар ва микроучасткаларнинг жойлашишини аниқлаштириш бўйича онлайн-хизмат ишга туширилди
Тошкент. 22 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мактаблар ва микроучасткаларнинг жойлашишини аниқлаштириш бўйича онлайн хизмат ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ота-оналарга онлайн картада мактаблар ва микроучасткаларнинг жойлашувини аниқлаштириш учун замонавий хизматга эришиш имконияти пайдо бўлди. Янги хизмат ота-оналарга ушбу ҳудудга тегишли микроучастка ва мактабни билишларига ёрдам беради. Айни пайтда тест режимида Тошкентнинг барча мактаблари ўз микроучасткалари билан онлайн-картага киритилган", - дейилади Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, хизмат республикадаги мактабларнинг жойлашган жойларида ҳам мавжуд.
"Келажакда хизмат кенгайтирилади ва республиканинг барча мактабларининг микро участкаларини кўриш имконияти бўлади", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, фойдаланувчилар тизимни такомиллаштириш бўйича ўз фикр ва таклифларини қолдиришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимликлари (маъмуриятлари) умумтаълим мактабларининг микроучасткларини ўз қарори билан белгилайдилар.
Сурат манбаи: uzedu.uz


