Ўзбекистонда мамлакат тарихида энг йирик заргарлик лойиҳаси амалга оширилмоқда

Дата: 18:51, 14-08-2017.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мамлакат тарихида энг йирик заргарлик лойиҳаси амалга оширилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил охиригача Тошкентнинг Чилонзор туманидаги “1-Заргарлик корхонаси” асосида қўшма заргарлик буюмлари заводи қурилади. Лойиҳа билан “Асака” банки шуғулланади”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.

Лойиҳа ижрочиси бекорга танланмаган. Ўзбекистонда қимматбаҳо металларни заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига сотиш тартиби ўзгарди. Эндиликда ишлаб чиқарувчилар бунинг учун тижорат банкларига буюртма берадилар. Улар эса буюртмани Марказий банкка йўналтиради.

Марказий банк қимматбаҳо металларни оғирлиги 100 грамм ва ундан юқори бўлган пластиналар шаклида миллий валютада Лондон қимматбаҳо металлар биржаси эрталабги баҳосида етказиб беради.

2017 йил 1 октябрдан бошлаб пластиналар ишлаб чиқариш билан “Фонон” бирлашмаси шуғулланади.

Тижарат банклари пластиналарни заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига қайта сотиш ҳуқуқисиз 1% кўп бўлмаган устама билан сотади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: