Ўзбекистонда мамлакатдаги илк Rent-car хизмати ишга туширилади

Дата: 17:30, 20-02-2018.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мамлакатдаги илк Rent-car хизмати ишга туширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, хизмат унга қизиқиш билдирган хусусий ширкатлар билан биргаликда йўлга қўйилади. Янги хизмат тажриба тариқасида Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Хива шаҳарларида ишга туширилади.

“Автомобиллар ҳайдовчисиз маълум муддатга (бир неча соатдан бир неча ойгача) ижарага берилади. Хорижлик сайёҳларга ижарани расмийлаштириши учун паспорт ва халқаро тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 февралдаги қарорига мувофиқ, апрель ойи охирига қадар махсус ташкилотлар тарафидан автотранспорт воситаларини ижарага бериш – RENT-CAR хизматини йўлга қўйиш белгиланган.

Ушбу ҳужжатда автомобилларни Ўзбекистон фуқаролари ва хорижлик сайёҳларга 30 кун муддатгача нотариал расмийлаштиришсиз ва ички ишлар органларида рўйхатга қўймаган ҳолда бериш имконияти кўзда тутилмоқда.

Сурат манбаи: https://news.gtp.gr/2017/01/20/car-rental-companies-improve-consumers-eu/

Янгилик билан ўртоқлашиш: