Ўзбекистонда мамлакатга кириш ва чиқиш тартибларига ўзгартиш киритилди

Дата: 14:55, 28-10-2015.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мамлакатга кириш ва чиқиш тартибларига ўзгартиш киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзгартишлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 октябрдаги қарори билан кўзда тутилган бўлиб, унинг билан мамлакатга кириш ва ундан чиқиш тартиблари назорат қилинади.

Агар фуқаро Ўзбекистон билан визасиз мамлакатга чиққан бўлса ва у ердан Ўзбекистон билан визали режимга эга мамлакатга ўтмоқчи бўлса, у Ўзбекистонга қайтиб ташқи ишлар вазирлигида рухсат берувчи стикерни расмийлаштириши зарур.

Стикер муддати якунига етишига доир ҳам тузатишлар мавжуд. Агар фуқаро Ўзбекистон билан виза тартиби ўрнатилган мамлакатда стикер муддати якунига етса, у Ўзбекистонга қайтиши ёки дунёнинг бошқа давлатига бориши мумкин ва бу қоидабузарлик бўлмайди. Аммо фуқаро Ўзбекистон билан визасиз тартиб ўрнатилган бирор давлатга қайтиб, у ердан исталган виза тартиби ўрнатилган бошқа давлатга кетса, унда бу ўзбек қонунчилигининг бузилиши ҳисобланади.   

Бу барча қонунбузарликлар учун Ўзбекистон Жиноят кодексининг 233-моддасида кўзда тутилган маъмурий жавобгарликка тортилади ва энг кам иш ҳақининг 200дан 400 бараваригача жаримага тортилади. 

2015 йил 1 сентябрдан 1 ЭКИҲ = 130,24 минг сўм

$1 = 2677,75 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: