Ўзбекистонда мамлакатнинг етти мўжизаси танланмоқда

Дата: 17:27, 03-11-2015.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда интернет фойдаланувчиларининг фикрига кўра мамлакатдаги энг оммабоп тарихий ва туристик объектлар учун овоз бериш бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzinfocom марказидан маълум қилишларича, “Ўзбекистоннинг етти мўжизаси” акцияси ZiyoNET таълим порталининг “Ўзбекистоннинг маданий меъроси” бўлимида ўтказилмоқда. Акцияда порталда рўйхатдан ўтган барча фойдаланувчилар қатнашишлари мумкин.

Овоз бериш йил охиригача давом этади. Энг кўп овоз олган объектлар “Ўзбекистоннинг етти мўжизаси” рўйхатига киритилади.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистоннинг етти мўжизаси” акцияси мамлакатдаги барча маданий бойликларни бир жойга кўплаш мақсадларида йўлга қўйилган. Уларга меъморчилик обидаларидан тортиб табиат мўъжизалари ва урф-одатлар ҳам киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: