Ўзбекистонда MAN юк машиналари учун кабиналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Дата: 10:38, 31-03-2015.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – “Ўзавтосаноат” АК германиянинг “МAN Truck & Bus AG” компанияси билан биргаликда катта юк ташувчи автотранспорт воситалари учун кабиналар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича лойиҳани амалга оширади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги ишлаб чиқариш линияси Самарқанддаги “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасида ишга туширилади. Маълумки, мазкур корхона “Ўзавтосаноат” (51%) ва MAN Truck & Bus AG (49%) томонидан таъсис этилган. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномаси 2015 йил июн охирига қадар ҳукуматга тасдиқлаш учун тақдим этилади. Немис томони ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ўзининг ноёб технологиялари ва “ноу-хау”ларини тақдим қилади”, – деб таъкидлашди ”Ўзавтосаноат” АК матбуот хизматида.

Лойиҳани амалга ошириш учун ускуна ва жиҳозлар тендер эълон қилинмасдан туриб, немис томони тавсияларига кўра ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: