Ўзбекистонда маркази Афғонистонда бўлган 5 баллик зилзила бўлиб ўтди

Дата: 15:53, 26-10-2015.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда 5 баллик зилзила бўлиб ўтди. Унинг маркази Афғонистондаги Ҳиндикуш туманида бўлган, қурбонлар ва бузилишлар ҳақида маълумотлар йўқ, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РИА Новостига “Тошкент” сейсмостанциясидан маълум қилишларича, бугун соат 14:10да Ўзбекистон пойтахтида 4-5 дақиқа давом этган 5 баллик зилзила содир бўлган. 7,7 баллик ер силкинишларининг ўчоғи Тошкентдан 345 километр олисда, Афғонистондаги Ҳиндикуш туманида бўлганлиги айтилмоқда.

EMSC (European Mediterranean Seismological Centre) ахборотига кўра, 7,7 баллик ер силкинишларининг ўчоғи 189 километр ер қаърида, Тожикистон билан чегарадан унча олис бўлмаган жойда бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: