Ўзбекистонда марказлашган “бир ойна” марказлари тизимлари ишлай бошлайди

Дата: 16:21, 18-05-2015.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – 2016 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда марказлашган “бир ойна” марказлари тизимлари ишлай бошлайди. Бунга доир тегишли қарор Ислом Каримов томонидан имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тадбиркорлик субъектларига “бир ойна” принципида давлат хизматлари кўрсатиш Ягона марказлари туман ва шаҳар ҳокимиятлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бўйича инспециялар негизида ташкил этилади. Тегишли вазирликлар 2015 йил 1 июлга қадар “бир ойна” хизматлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказадилар ва уларни янги марказлар тизимларига интеграция қиладилар. Шунингдек, таъсис хужжатлари ва давлат хизматлари олиш учун тақдим этиладиган хужжатлар, шу жумладан, лицензия ва рухсат берувчи хужжатларнинг ягона шаклларини ишлаб чиқадилар”, – деб таъкидланади хужжатда.

Бундан ташқари, марказлар фаолиятини фаоллаштириш мақсадларида 2016 йил 1 январдан бошлаб республикадаги бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларига тадбиркорлик субъектларидан “бир ойна” марказлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари хужжатларини қабул қилишга таъқиқ жорий этилади. Марказлар иши тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш божи ҳисобига молиялаштирилади. Эндиликда ушбу маблағлар ушбу марказлар ҳисобига тушади. Аммо ушбу маблағлар фақат уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни рағбатлантиришга сарфланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: