Ўзбекистонда март бошида шахмат академиясига қабул бошланади

Дата: 17:55, 24-02-2016.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда март бошида республика шахмат академиясига қабул бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилнинг 5-10 март кунлари Республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар шахмат мактаби танлов асосида ўқувчиларни қабул қилади. Саралаш босқичида қатнашишлари учун талабкорлар 1-4 март кунлари ўз хужжатларини Ўзбекистонда Шахмат федерациясига (Ўзбекистон кўчаси 98А) тақдим этишлари зарур”, - дейилади мамлакат Шахмат федерацияси хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар шахмат мактаби пойтахтдаги Анҳор бўйидаги янги бинода жойлашган бўлиб, мажмуа 2015 йил сентябрда Ўзбекистон Мустақиллиги кунининг 24 йиллиги арафасида тантанали равишда очилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: