Ўзбекистонда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони кўпаймоқда

Дата: 17:53, 12-03-2015.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони кўпаймоқда. Агар 1 февралда уларнинг сони 559559та бўлган бўлса, 1 мартга келиб 565264тага етган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига асосланган ҳолда.

1 март ҳолатига келиб ушбу йўналишда энг етакчилар “Агробанк” АТБ ( 208530), “Асака” ДАТБ (62969), ТИФ Миллий банки (54731), “Ипотека-банк” ДАТБ (50513), “Алоқабанк” АТБ (32913) ва “Капиталбанк” АТБ (28384) бўлдилар.

Қолган 20 ўзбек банклари 18 донадан 20974 қадар фойаланувчиларга эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: