Ўзбекистонда маст ҳолда NEXIAни олиб қочган шахс қўлга олинди

Дата: 12:58, 15-03-2016.

Фарғона. 15 март. ЎзТАГ - Ўзбекистонда маст ҳолда NEXIAни олиб қочган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматига асосланган ҳолда.

“Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани ИИБга Ёзёвон тумани Тафаккур кўчасида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, автомашиналар эҳтиёт қисмлари дўкони олдида қаровсиз қолдирилган “NEXIA” русумли автомашинасини номаълум шахс ҳайдаб олиб қочиб кетганлигини маълум қилган”, - дейилади хабарда.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “NEXIA”ни шу туманнинг Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган фуқаро маст ҳолда ҳайдаб кетиб, йўлда бошқарувни эплай олмай бошқа автомашина билан тўқнашув содир этганлиги аниқланган ва ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: