Ўзбекистонда мажбурий суғурта бадали миқдори ошади

Дата: 21:39, 16-12-2014.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда фуқаролар томонидан Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўлайдиган мажбурий суғурта бадали миқдори 6,5 фоиздан 7 фоизга қадар ошади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджетининг параметрлари прогнози тўғрисида”ги қарорига асосланган ҳолда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда фуқаролар томонидан Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўланадиган мажбурий суғурта бадали миқдори сўнгги марта 2014 йил январда 6 фоиздан 6,5 фоизга қадар оширилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: