Ўзбекистонда мажбурий суғурталаш бозорига яна бир ширкат чиқди

Дата: 14:49, 10-05-2016.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – “Gross Insurance” МЧЖ ўзбек суғурта компаниясининг лицензияси барча турдаги мажбурий суғурта турларини кўрсатиш ҳуқуқи ҳисобига кенгайтирилди, дея хабар қилинади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан хабар қилишларича, қарор Ўзбекистон молия вазирлиги томонидан ширкат молиявий ҳолатини таҳлил қилиш натижасида қабул қилинди.

“Gross Insurance” МЧЖ эндиликда мамлакатнинг ижтимоий аҳамиятли суғурта билан шуғулланиш ҳуқуқига эга ўнта йирик йирик компаниялари сирасига киради. Улар орасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш, иш берувчининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш, юк ташувчининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш кабилар ва бошқа суғурта турлари бор.

Эслатиб ўтамизки, “Gross Insurance” суғурта компанияси 2011 йил ноябрда ташкил этилган. 2016 йил биринчи чораги якунлари бўйича капитали миқдори бўйича мамлакатда 4-, суғурта мукофотлари миқдори бўйича 7-ўринни эгаллаган. Компанияга Saipro РА томонидан миллий шкала бўйича uzA+ даражасида ишончлилик рейтинги берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: