Ўзбекистонда МБ раисининг янги ўринбосари тайинланди
Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Адҳам Исламов Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви раисининг янги ўринбосари қилиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир тегишли қарор мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. МБ матбуот хизмати маълумотига кўра, бунга қадар А. Исламов президент девони ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматининг бош консультанти бўлиб ишлаган.
А. Исламов Тошкент Молия институтида банк иши мутахассислиги бўйича маълумот олган. 1998-2008 йилларда “Асака” банкида мутахассис бўлиб ишлаган. Шунингдек, А. Исламов 2011-2014 йилларда “Халқ банки” раисининг биринчи ўринбосари, сўнг вақтинчалик раиси вазифаларида ишлаган.
Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/novyj-predsedatel-cb