Ўзбекистонда МДҲдаги биринчи ESET академияси очилди
Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – 20 октябрда Тошкентда Softline Education ўқув маркази базасида ESET академияси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ESET компанияси маълумотига кўра, бу МДҲ мамлакатларидаги биринчи бу каби академиядир.
ESET академиясининг мақсади барча истовчиларга ESET дастурий таъминотлари бўйича ўқиш имкониятини беришдан иборат. Бу ахборот хавфсизлиги мутахассисларининг малакасини ошириш, ESET маҳсулотлари фойдаланувчилари орасида кибер-саводхонликни шакллантиришни кўзда тутади ва минтақада кибертаҳдидлар хавфининг пасайишига кўмаклашади.
Тингловчиларга ESET компанияси ишлаб чиққан ечимлар асосида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича билим олиш имкони берилади.
Ўқув модулларида ишчи станциялари, файл, почта серверлари, интернет-шлюзлар, мобиль қурилмаларнинг вируслар ва бошқа зарар келтируввчи дастурлардан ҳимоясини таъминловчи ESET корпоратив маҳсулотлари кўриб чиқилади.