Ўзбекистонда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашини йиғилиши бўлиб ўтади
Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – 7 апрелда Тошкентда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашини йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
МДҲ Ижро қўмитаси маълумотига кўра, йиғилишда 16 масалани кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Улардан муҳимлари орасида МДҲ Ташқи ишлар вазирларининг христиан, мусулмон ва бошқа конфессиялар вакилларига нисбатан камситиш ва чидамасликка йўл қўймаслик ҳақидаги баёноти лойиҳаси ҳам бор.
2016 йилдаги ТИВаро кўпдаражали маслаҳатларга якун ясаб, 2017 йилги режани тасдиқлаб олиш режалаштирилмоқда. Жорий йилда халқаро ташкилотларда, ахборот соҳасида, замонавий муаммоларга қарши туриш, қуролсизланиш ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари юзасидан маслаҳатлашувларни ўтказиш белгиланган.
Кун тартибига МДҲнинг ҳуқуқ, жиноят йўли билан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмга қарши туриш масалалари бўйича ҳамкорлигини кўриб чиқиш ҳам киритилган.
Бундан ташқари, ТИВК 2018 йилдп Арманистонда (Горис), 2019 йилда Беларусда (Брест), 2020 йилда Қозоғистонда (Чимкент) “Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти” дастурини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинади.