Ўзбекистонда меҳмонхоналар, ресторанлар ва кафелар ҳақидаги биринчи ихтисослашган журнал очилмоқда

Дата: 11:42, 19-08-2014.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – 27 август куни Тошкентда биринчи ихтисослашган “HoReCa” журналининг тақдимот маросими бўлиб ўтади. Журнал таъсисчиси Ўзбекистон ошпазлар ассоциациясидир, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу меҳмонхоналар, ресторанлар ва кафелар ҳақидаги ҳикоя қилувчи илк маданий-маърифий ва илмий-амалий журнал бўлади. У раҳбарлар, бизнес эгалари ва юқори тоифадаги менежерлар учун корхоналарни бошқариш ва янги копцепцияларни яратишда қизиқарли бўлади, деб ўйлаймиз. Журналдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистонда бир бутун умумий овқатланиш, сервис ва меҳмондорчилик тизимини яратишдан иборатдир”, - деб таъкидлашди Ўзбекитстон ошпазлар ассоциацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: