Ўзбекистонда меҳмонхоналар учун давлат стандарти ишлаб чиқилди

Дата: 16:45, 10-01-2018.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси меҳмонхоналар учун давлат стандарти ишлаб чиққанини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмита маълумотларига кўра, кўпинча туристик фаолият объектларини баҳолашда бир қатор номувофиқликлар аниқланади. Масалан, кадрлар халқаро талабларга жавоб бермаслиги мумкин, ҳеч бўлмаганда битта хорижий тилни билмайди, меҳмонни очиқ чеҳра билан ва маданиятли тарзда қутиб олиш қобилиятига эга эмас. Меҳмонхонага тайинланган тоифа одатда ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳақиқий асосга эга эмас.  

 Айнан шунинг учун стандартларнинг ишлаб чиқилиши туризмни ривожлантиришда катта роль ўйнайди. Ўзбекистон Республикаси Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Туристик хизматларни сертификатлаш маркази” Давлат унитар корхонаси Oʻz DSt3220:2017 “Туристик хизматлар. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар” давлат стандартини ишлаб чиқди.

Стандарт ГОСТ 28681.3-95 ва ГОСТ 28681.4-95 билан уйғунлаштирилган ва 2018 йилнинг 1 январидан кучга кирди.

Сурат манбаи: https://www.advantour.com/rus/uzbekistan/hotels/charvak/charos/pictures.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: