Ўзбекистонда меҳмонхоналарни тоифалаш бўйича янги давлат стандарти тасдиқланди

Дата: 17:02, 07-03-2018.

Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда меҳмонхоналар ва бошқа сайёҳларни жойлаштириш объектларини тоифалаш бўйича янги давлат стандарти тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Янги стандарт Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш сайёҳларни жойлаштириш воситаларини тоифалаш тизимини белгилаб беради.

Шунингдек, ушбу стандарт меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситаларини таснифлаш тизимини, шу жумладан, туташ ҳудуд, бинолар, хоналар, номерлар, техник жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, ходимлар, ахборот таъминоти, жойлаштириш воситаси хизматларига доир талабларни белгилайди.

Янги стандарт 2018 йил 1 августдан бошлаб кучга киради.

 

Сурат манбаи: https://www.cleartrip.com/hotels/info/miran-international-hotel-617259

Янгилик билан ўртоқлашиш: