Ўзбекистонда меҳнат муҳожирари учун журнал чоп этилди

Дата: 15:17, 20-07-2015.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий кутубхонасига “Миграция, меҳнат ва ҳавфсизлик” журналининг янги сони келди. Журнал Ўзбекистон фуқаролари учун хорижда қонуний асосларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш бўйича маълумотларни ўзида жамлаган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кутубхонадан хабар беришларича, журнал ўқувчиларни Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат фаолияти ҳақидаги Низом, ноқонуний миграция билан курашга доир халқаро келишувлар, агентликлар томонидан тақдим этилаётган меъёрий ҳуқуқий хужжатлар, ижтимоий ва бошқа кафолатлар, хорижда ҳусусий меҳнат қилишга рухсат олиш тартиблари билан таништиради.

Шунингдек, унда хорижга ишга кетаётганлар учун эслатма ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, журналда ноқонуний ташқи меҳнат муҳожирлигининг оғир оқибатлари ҳақида ҳикояларни ўқиш, Меҳнат вазирлиги қошидаги ташки меҳнат муҳожирлиги агентлиги, Хорижга чиқаётганлар учун мослашиш ва ўқитиш маркази мутахассисларининг маслаҳат ва тавсиялари билан ташиниш мумкин.

Шу билан бирга, журнал саҳифаларида одам савдосининг асосий турлари, салоҳиятли қурбонлар, одам савдосига доир илғор ўзбек тажрибаси ҳақида ҳам ҳикоя қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: