Ўзбекистонда меҳнат ярмаркаларига инновациялар жорий этилмоқда

Дата: 17:04, 06-05-2016.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Самарқандда инновацион ярмарка ўтказди. Бу ердаги тадбирда бўлажак ишчилар ўз малакаларини намойиш этиш имкониятига эга бўлдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирликдан хабар беришларича, олдин иш берувчи ярмарка вақтида ишга даъвогарнинг малакасини баҳолай олмас эди.

Тадбир ўтаётган павильонда махсус стендлар ўрнатилиб, уларда бўлажак ходимлар ўз ўқувларини намойиш қилдилар. Масалан, электриклар хонадон томи имитаторида электр сими ўтказиб, люстра ўрнатдилар.

Бошқа бир стендда ламинат ётқизилди. Пайвандчиларга эса турар жой учун таянч конструкция тайёрлаш топшириғи берилди.

Шундай қилиб, ишга жойлашда инновацион услуб ярмаркада синаб кўрилди ва ишчиларнинг қобилиятлари амалда баҳоланди.

Синов лойиҳасида қатнашиш учун ҳудуддаги 13 минг коллеж битирувчилари ва 972 корхона ва ташкилотлар жалб қилинди. Танлов якунлари бўйича 13 минг атрофида тўрт томонлама шартномалар имзоланди.

Яқин орада Меҳнат вазирлиги ташаббус географиясини кенгайтириш ниятида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: