Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик бўлган шахслар ҳар учинчи шахс ҳисобланади

Дата: 15:38, 31-10-2019.

Тошкент. 31 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик бўлган шахслар ҳар учинчи шахс (30,5%) ҳисобланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, республикада доимий аҳоли умумий сонининг 30,5% меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик, 59,1% меҳнатга лаёқатли ёшдаги ва 10,4% меҳнатга лаёқатли ёшдан катта бўлган шахсларни ташкил этади", – дейилади Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси хабарида.

Шу билан бирга, республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида – 11,4% (республика умумий аҳоли сонидаги улуши), Фарғона вилоятида – 11,1%, Қашқадарё вилоятида – 9,7% ва Андижон вилоятларида – 9,2% ни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида республикада 589,7 минг бола туғилган, 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 23,5 промиллени ташкил этган ва 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 1,0 промиллега ошган (2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 22,5 промилле бўлган).

Сурат манбаи: 24.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: