Ўзбекистонда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинмоқда
Тошкент. 22 января. ЎзТАГ – Ўзбекистонда меҳнат широитлари ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат кучайтирилади, жумладан, масъул давлат органи ташкил қилиш орқали, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шу ва бошқа масалалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган “доира суҳбати”да кўриб чиқилди.
Қуйи палатадан маълум қилишларича, ушбу қонун қабул қилиш орқали “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун меъёрларини янгидан қабул қилинган меъёрларга мувофиқлашириш режалаштирилмоқда.
Бу иш берувчининг ҳамда ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини кучайтиришни, жумладан, бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида текширмаслик ёки яшириш, давлат органларининг меҳнат муҳофазасига доир талабларини белгиланган муддатларда бажармаслик учун жавобгарлигини кучайтиришни кўзда тутади.
Шунингдек, меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
Қонун лойиҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳамда бошқа органларнинг меҳнат шароитларига риоя этиш устидан назорат қилинишни таъминлаш борасидаги функциялари ва вазифалари қонун лойиҳасида аниқ белгиланган.