Ўзбекистонда меъморчилик обидаларини реставрация қилиш ва тадқиқ қилиш маркази яратиш лойиҳаси ишлаб чиқилади

Дата: 13:47, 01-08-2014.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги мамлакатда Меъморчилик обидаларини реставрация қилиш ва тадқиқ қилиш маркази яратиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги тузилма рестиврация ва тиклаш ишларини олиб бориш учун замонавий материалларни ишлаб чиқишга ихтисослашади. Лойиҳани 2015 йилнинг июн охирига қадар ишлаб чиқиб, ҳукуматга кўриб чиқиш учун тақдим этиш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлади мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлигидаги манба.

Янгилик билан ўртоқлашиш: