Ўзбекистонда металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги регламенти қабул қилинди
Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги регламенти қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги “Металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги Умумий техник регламент тасдиқланди.
“Ўзметкомбинат”дан маълум қилишларича, хужжат металлургия маҳсулотлари хавфсизлигига ягона талабларни белгилаш учун қабул қилинган.
Регламент металлургия маҳсулотларига талаблар, унинг қодоғи, маркировкаси, идентификацияси, қадоқланиши, шунингдек, ушбу хужжат меъёрларига амал қилиш устидан давлат назорати тартибларини белгилайди.
Шу билан бирга, регламент талаблари ранглли металлар, эритмалар ва қора металлар прокати натижасида олинган қимматбаҳо, ишқорли, ерли ишқорли, ноёб, радиоактив металллар, симоб кабиларга таалуқли эмас.
Регламент расман эълон қилинганидан кейин олти ойдан сўнг, яъни 2016 йил 16 майдан кучга киради.


