Ўзбекистонда мева-сабзовот маҳсулотлари экспорти 1,2 бараварга ўсди

Дата: 22:36, 10-10-2016.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мева-сабзовот маҳсулотлари экспорти 1,2 бараварга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон” телеканалининг шанба куни эфирга узатилган “Ахборот” дастурига асосланган ҳолда.

Тармоқ ривожига бағишланган сюжетда таъкидланишича, ҳар йили мамлакатда 17 млн тоннадан зиёд турли мева-сабзовот маҳсулотлари етиштирилади ва унинг 4 млн тоннадан ортиғи экспортга чиқарилади.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда мева-сабзовот маҳсулотлари экспорти 1,2 бараварга, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2 бараварга ўсган.

Маълум қилинишича, ушбу тармоқда жами 9 минг тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари дунёнинг 80 ортиқ мамлакатларига етказиб берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: