Ўзбекистонда мева-сабзовот маҳсулотларини сақлаш учун музлаткичли камералар қуриш ва реконструкция қилиш дастури тасдиқланди
Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мева-сабзовот маҳсулотларини сақлаш учун янги музлаткичли камералар қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича 2014 йилга мўлжалланган манзилли дастур ва унинг тижорат банклари томонидан молиялаштириш тартиблари тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Улгуржисавдоинвест” ассоциацияси матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Матбуот хизмати маълумотларига кўра, дастурга мувофиқ жорий йилда ҳам музлаткич камераларини қуриш учун ер майдонлари ажратиш, шунингдек, лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда маҳсулот сақлаш умумий ҳажми 17,95 минг тонна бўлган 23 камера ўрнига 22,44 минг тонна маҳсулот кетадиган 25 музлаткичли камералар фойдаланишга топширилди. Шу жумдалан, 4,5 минг тонна маҳсулот сақлаш мумкин бўлган янги камералар қурилди, ялпи ҳажми 9,84 минг тонналик камералар реконструкция қилинди ва 8,1 минг тонна мева-сабзовот сақлаш мумкин бўлган камералар модернизация қилинди.