Ўзбекистонда “Микрокредитбанк” ҳодимлари ўғирлик қилгани учун судланди

Дата: 15:47, 21-09-2017.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Жиноий ишлар бўйича Қўқон шахар суди “Микрокредитбанк”нинг Қўқон филиали ходимлари гуруҳига нисбатан ўғирлик юзасидан очилган ишни кўриб чиқишни якунлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Суд столидан филиал бошлиғи Жабборали Усмонов, пул операциялари бўлими бошлиғи Зоҳид Содиқов, бош ҳисобчи ўринбосари Шодиёр Раҳматалиев ва турли лавозимларда ишлаган тўрт нафар ходимлар жой олишди.

 “Суд жараёнида жиноятчи гуруҳ аҳоли томонидан тақдим этиладиган пул маблағларига қалбаки жамғарма омонатлари очиб, бу пулларни банк депозит тизимига киритмаганлиги аниқланди. Ҳаммаси бўлиб, фирибгарлар 53 кишининг қиймати 1,73 млрд сўмлик омонатларини ўзлаштириб, бўлиб олгани маълум бўлди”, - дейилади суд хабарида.

Бундан ташқари, Усмоновнинг қалбаки ҳужжатлар орқали укаси бошқарган фермер хўжалигига Cobalt автомобилига кредит ажратди. Ушбу кредитни қайтариш учун яна бир сохта схемадан фойдаланилди. Натижада Uniset Star, Temur Tekstil Servis ва бошқа компаниялар ҳисобидан фермер хўжалигига 31 млн сўм кўчирилди.

Шунингдек, тергов давомида жиноятчилар $13,4 минг ва аҳоли электр энергияси учун тўлов сифатида банкка топширган 148 млн сўмни ҳам ўзалаштириб юборгани аниқланди.

Фирибгарлар ушбу пулнинг бир қисмини ўзлари ўғирлаган пул маблағларини қайтаришга йўналтиришди. Жиноятчи гуруҳ айни пайтда ўз фаолиятини тўхтатган тўққиз фермер хўжалигига қалбаки имтиёзли кредитларни расмийлаштиришди.

Суд, тўпланган материалларни кўриб, Жабборали Усмоновни Жиноят кодексининг 167- (ўзлаштириш йўли билан ўғирлик), ва 209- (лавозимдан фойдаланган ҳолда алдаш) 205- (ҳокимиятни ёки лавозимини суиистеъмол қилиш) моддалари бўйича айбдор деб топди ҳамда уни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.  

Шодиёр Раҳматалиев 167-, 209-, 168- моддалар бўйича 10 йилга, Зоҳид Содиқов 167- ва 209- моддалар бўйича 8 йилга қамалди.

Бундан ташқари, улар 3 йилга раҳбарлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Жиноий гуруҳнинг бошқа тўрт аъзолари ЖК тегишли моддалари бўйича турли муддатларга жазоланди, шунингдек, 300дан 400 энг кам иш ҳақи миқдорида жарималарга тортилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: