Ўзбекистонда микрокредитлар миқдори ва уни олувчилар тоифаси белгиланди

Дата: 17:02, 17-07-2018.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда микрокредитлар миқдори ва уни олувчилар тоифаси белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг қарорига таянган ҳолда.

Микрокредитлар энг кам иш ҳақининг 500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50% миқдоридаги фоиз ставкаси, шу жумладан, тижорат банкининг ажратиладиган кредит ставкасининг 50% миқдоридаги маржа билан тақдим этилади.

Шу билан бирга, микрокредитлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз шахсларга, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига гаров таъминотисиз энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоридан ошмаган ҳажмда ажратилиши мумкин.

1 ЭКИҲМ – 184300 сўм

Сурат манбаи: https://ca-news.org/news:1402797

Янгилик билан ўртоқлашиш: